Жаҳон | 23:54 / 19.08.2018
18562
1 дақиқада ўқилади
“Толибон” Қурбон ҳайити муносабати билан асирларни озод қилмоқчи
“Толибон” ҳаракати Афғонистон президенти Ашраф Ғани томонидан эълон қилинган бир томонлама ярашувга жавоб бермаган бўлса-да, 20 августда асирда ушлаб турган юзлаб одамларни қўйиб юборишини маълум қилди. Бу ҳақда TOLO News телеканали хабар бермоқда.
Аввалроқ Ғани кириб келаётган Қурбон ҳайити шарофати туфайли толиблар билан 3 ойга ўт очиш тўхтатилишини эълон қилиб, “Толибон”ни ҳам шундай йўл тутишга чақирганди.
Толибларнинг тушунтиришича, асирлар ҳайит байрами қувончини ўз оилалари ва яқинлари билан бирга бўлиша олишлари учун озод қилинишади.
Мавзуга оид
18:05 / 06.11.2024
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
19:21 / 01.11.2024
Охунзода ва Ҳаққоний қарама-қаршилиги: «Толибон» раҳбариятида низо авж олдими?
23:27 / 27.10.2024
ОАВ: «Толибон» аёлларга бир-бири билан гаплашишни тақиқлади
20:59 / 14.10.2024