Спорт | 19:30 / 19.08.2018
31736
3 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон олимпиячилари Таиландни ҳам енгди ва гуруҳда 100 фоизлик натижа қайд этди

Индонезияда бўлиб ўтаётган XVIII Ёзги Осиё ўйинлари эркаклар футболи мусобақасида гуруҳда муддатидан олдин биринчи ўринни нақд қилган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси сўнгги учрашувда ҳам жанговар таркиб билан майдонга чиқиб, Таиланд терма жамоаси устидан ғалаба қозонди.

Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов
Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов
Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов

Учрашувнинг 17-дақиқасида ҳужумчи Забиҳилло Ўринбоев ҳисобни очди, у Икром Алибоев томонидан етказиб берилган узатмани боши билан дарвозага аниқ йўллади ва жамоасига ғалаба келтирди — 1:0.

Жалолиддин Машарипов 40-дақиқада пенальтидан фойдалана олмади, унинг берган зарбасини Таиланд дарвозабони тўсиб қолишга муваффақ бўлди.

Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов
Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов
Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов

Шу тариқа, Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси гуруҳда 100 фоизлик кўрсаткич қайд этиб, 9 очко билан 1-ўринни эгаллади.

Учинчи турда Қатар устидан 90+3 дақиқада урилган гол эвазига ғалаба қозонган Бангладеш терма жамоаси гуруҳда иккинчи ўринни эгаллади.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 23 август куни 1/8 финалда A, C ёки D гуруҳида 3-ўринни эгаллаган Индонезия, БАА ёки Покистон терма жамоаларидан бири билан баҳс олиб боради

Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов

Футбол. XVIII ёзги Осиё ўйинлари. «В» гуруҳи, 3-тур

ТАИЛАНД – ЎЗБЕКИСТОН 0:1 (0:1)

Гол: Забиҳилло Ўринбоев (17).

Аниқ амалга оширилмаган пенальти: Жалолиддин Машарипов (40)

Таиланд: Кванчай Суклом, Пави Тансатеми, Сурия Сингмуй, Шиннафат Лиао, Фитиват Сукжитсуммакул, Нопфон Фонкам, Ворачит Канитсрибумфен (Монтри Промсават, 69), Ченроп Шамфаоди (Сапачай Шайдед, 60), Чаяват Буран (Танасит Сирипала, 84), Раттанокорн Майками, Супачок Сарачат.

Ўзбекистон: Ботирали Эргашев, Рустамжон Ашурматов, Ҳожиакбар Алижонов, Акромжон Комилов (Аббосжон Отахонов, 55), Жалолиддин Машарипов, Одилжон Ҳамробеков, Забиҳилло Ўринбоев, Жавоҳир Сиддиқов (Хуршид Ғиёсов, 81), Икромжон Алибоев, Азизбек Турғунбоев (Достонбек Ҳамдамов, 58), Достонбек Турсунов

Огоҳлантиришлар: Шиннафат Лиао (28), Кванчай Суклом (40) — Рустамжон Ашурматов (90+4)

18 август. Сибинонг. Пакансари стадиони. Бош ҳакам: Бижон Ҳайдарий (Эрон)

 

БАНГЛАДЕШ – ҚАТАР 1:0 (0:0)

Гол: Буян (90+3)

Мавзуга оид