Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лавров БМТ котибиятининг махфий тақиқи ҳақида гапирди
Фото: Reuters
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг маълум қилишича, БМТ котибияти ўз бўлинмаларига Суриядаги инфратузилмани тиклашда иштирок этишни махфий тарзда тақиқлаб қўйган. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар тарқатди.
Унинг иддао этишича, Сурияни тиклашда инсонпарварлик ёрдами билан иштирок этишни чекловчи махфий директива 2017 йилнинг кузида БМТ томонидан чиқарилган.
«Маълум бўлишича, БМТ котибиятининг сиёсий департаменти ҳақиқатдан ҳам ўтган йил октябр ойида тизимга кирувчи ташкилотларга Сурия иқтисодиётини тиклаш бўйича қандайдир лойиҳаларда иштирок этишни тақиқловчи директивани чиқарди ва БМТ тизимида тарқатди», - деган Лавров.
Унинг таъкидлашича, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ўз бўлинмаларига Сурияни тиклаш ишлари билан «фақатгина сиёсий ўтиш деб аталмиш жараёнда муваффақиятга» эришилганидан сўнг рухсат беради.
Мавзуга оид
10:09 / 24.02.2026
ЖБ: Украинани тиклаш учун 588 млрд доллар керак бўлади
10:35 / 20.02.2026
БМТ Ғазо секторида этник тозалаш аломатлари борлигини билдирди
23:05 / 19.02.2026
Трамп «Тинчлик кенгаши» ёрдамида БМТ ролини кучайтириш режаларини эълон қилди
17:31 / 17.02.2026