Олий таълим вазирлигидаги йиғилишда ҳудудларда ОТМларнинг филиалларини ташкил этиш зарурлиги қайд этилди
Бугун, 20 август куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш, тизимга замонавий менежмент ва маркетингни жорий қилиш орқали соҳани ривожлантириш ва бошқа долзарб масалалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда ҳудудларда иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларидаги мавжуд эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда олий таълим муассасаларининг филиалларини ташкил этиш, кадрлар тайёрлашнинг замонавий таълим йўналишлари ва мутахассисликларини йўлга қўйиш зарурлиги қайд этилди.
Олий таълим муассасалари бошқарувини такомиллаштириш, янги мутахассислик ва йўналишларни ташкил этиш борасида улар олдида турган вазифалар ҳамда тизимга замонавий менежмент ва маркетингни кенг жорий қилиш орқали олий таълим муассасаларини том маънода таълим марказига айлантириш вазифалари муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, таълим сифатини замон талаблари даражасида ташкил этиш, ўқув жараёнига инновацион илғор тажриба ва ўқитиш методларини жорий этиш, янги таълим хизматларини жорий орқали хорижий фуқароларни республика олий таълим муассасаларига жалб этиш бўйича устувор вазифалар белгилаб берилди.
Бунда олий таълим муассасаларига ўз йўналиши бўйича дунёнинг нуфузли олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, факультет ва дастурларни амалга ошириш, ўзаро тажриба алмашиш, биргаликда илмий фаолият юритиш борасида фаолиятни такомиллаштириш зарурлиги қайд этилди.
Видеоконференция тарзида ўтказилган йиғилишда бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги раҳбарияти ва мутахассислари, олий таълим муассасалари ректорлари, филиаллар директорлари иштирок этди.
Мавзуга оид
13:05 / 19.02.2022
Вазирлик талабаларнинг президент стипендияси бўйича мурожаатига раддия берди. Айрим саволлар очиқ қолмоқда
22:02 / 20.01.2022
Расман: Талабалар ҳам онлайн ўқийди
12:15 / 14.04.2021
Олий ва ўрта махсус таълим вазирига матбуот котиби тайинланди
12:42 / 30.03.2021