Ўзбекистон | 08:53
1530
1 дақиқада ўқилади

Фарғона давлат техника университети ректори вазир ўринбосари этиб тайинланди

Президент қарори билан Ўктам Саломов олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у Фарғона давлат техника университети ректори сифатида фаолият юритган. 

Фото: Олий таълим вазирлиги

Президент қарорига мувофиқ, Саломов Ўктам Раҳимович Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ўринбосари этиб тайинланди

Маълумотларга кўра, Ўктам Саломов тайинловга қадар Фарғона давлат техника университети ректори лавозимида ишлаб келган. 

У 1977 йил Бухоро вилоятида туғилган, фан доктори (DSc) ва профессор. Турли йилларда Андижон машинасозлик институти ҳамда Тошкентдаги Турин политехника университетида ректор, шунингдек, олий таълим тизимида вазирнинг биринчи ўринбосари каби раҳбарлик лавозимларида фаолият олиб борган. 

2025 йил май ойида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Ўктам Саломов Фарғона давлат техника университети ректори этиб тайинланган, унгача эса 2021 йилдан буён Фарғона политехника институти ректори вазифасида ишлаб келган.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид