Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳунармандчилик билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар фаолияти тартибга солинади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Ҳунармандчилик фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини тартибга солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Ҳужжат билан қуйидагилар:
ҳунармандчилик субъектлари томонидан ишлаб чиқариладиган буюмлар ва товарларнинг (иш, хизмат кўрсатишнинг) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5242-сон Фармонининг 1-иловаси билан тасдиқлаган рўйхатга аниқ мос келиши;
“Ҳунарманд” уюшмасига аъзо бўлишни истаган жисмоний шахснинг мустақил равишда ёки шогирдлари ёрдамида ҳунармандчилик фаолияти буюмлари ёки товарлари (ишлар, хизматлар)ни тайёрлаш учун етарли малакага эга бўлиши;
ҳунарманднинг шогирдлари сони юқорида қайд этилган Фармоннинг 1-иловаси билан тасдиқланган рўйхатда кўрсатилган ҳунармандчилик фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича белгиланган миқдордан ошмаслиги;
ҳунармандчилик субъектлари томонидан ишлаб чиқариладиган буюмлар ва товарларнинг (иш, хизмат кўрсатишнинг) тарихан қарор топган миллий анъаналарга мослиги, шунингдек замон талабларига жавоб бериши ҳунармандчилик фаолиятини амалга оширишнинг асосий мезонлари этиб белгиланди.
Давлат солиқ қўмитаси “Ҳунарманд” уюшмаси билан биргаликда:
“Ҳунарманд” уюшмасига аъзо бўлган ҳунармандчилик субъектлари тўғрисидаги маълумотларни ўзаро электрон ахборот алмашинуви тизимини икки ой муддатда йўлга қўяди;
ҳунармандлар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган рўйхат бўйича ҳунармандчилик фаолияти турларига мувофиқ бўлмаган фаолият турларини амалга ошириш ҳолатлари аниқланган тақдирда, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ушбу ҳуқуқбузарлик аниқланган календарь ойидан эътиборан амалга оширилган фаолият тури бўйича қонунчиликда белгиланган ставкаларда ундириш чораларини кўради.
“Ҳунарманд” уюшмасига, қонунчиликда белгиланган ҳунармандчилик йўналишларига зид фаолият тури билан шуғулланган ҳолда солиқ имтиёзларидан фойдаланган шахсларнинг “Ҳунарманд” уюшмасига аъзолиги масаласи уюшма томонидан кўриб чиқилиши тавсия этилди.
“Ҳунарманд” уюшмасига:
“Уста-шогирд” мактаблари асосида шогирд сифатида бириктирилган шахсларга берилган шогирдлик гувоҳномаси орқали уларнинг ҳисобини юритиш механизмини жорий этиш ва шу орқали миллий ҳунармандчилик анъаналари асосида таҳсил олаётган шогирдларнинг ягона миллий базасини шакллантириш;
“Уста-шогирд” мактабларида таҳсил олаётган ҳамда гувоҳномага эга бўлган шогирдлар тўғрисида ҳудудий меҳнат органларини хабардор қилиниши тизимини яратиш;
ҳунармандчилик фаолиятининг йўналишлари бўйича шогирдларни тайёрлаш малака талаблари ва ўқитиш муддатларини белгилаш тавсия этилади.
Мавзуга оид
18:34 / 26.04.2026
“Дача”ларнинг электрон базасини яратиш ва ижара нархларини назорат қилиш режалаштирилмоқда
11:21 / 20.04.2026
Парвариш хизмати кўрсатувчи тадбиркорлар 2030 йилгача солиқдан озод этилади
12:15 / 10.04.2026
Хоразмда 7 минг сўмдан палов сотган тадбиркор жаримага тортилди
11:47 / 09.04.2026