Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кечиктирилган Москва-Тошкент рейси йўловчилари қўшимча рейс билан пойтахтга етиб келишди
19 август куни соат 22:45да HY 602 Москва-Тошкент рейсида парвоз қилиши керак бўлган самолёт техник сабабларга кўра 24 соатдан ортиқ вақтга кечиктирилгани ҳақидаги мақола KUN.UZ'да эълон қилинган эди.
Унга кўра, Тошкентга парвоз қилиши керак бўлган йўловчилар ноқулай шароитларда қолишган - улар меҳмонхона, озиқ-овқат ва сув билан боғлиқ муаммоларга дуч келишган.
KUN.UZ мухбири "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси вакили билан боғланиб, йўловчилар Тошкент-Москва йўналиши бўйича қўшимча рейс орқали пойтахтга соғ-саломат етиб келганликлари ҳақида маълумот олди.
HY 602 Москва-Тошкент рейси йўловчиларининг KUN.UZ'га маълум қилишларича, ушбу йўналишидаги қўшимча рейс "Домодедово" аэропортидан тахминан бир соатга кечикиб амалга оширилган ва 21 август тонгида пойтахтга етиб келган.
Йўловчилар бундай вазиятларда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларнинг олдини олиш мақсадида ташкилотчиларни масъулиятлироқ бўлишга чақиришмоқда.
Мавзуга оид
17:12
“Тошкентни дунёдаги энг қулай шаҳарлардан бирига айлантирамиз” – ҳоким Шавкат Умрзоқов билан суҳбат
08:41
Бельгия Тошкентда элчихона очади
22:18 / 04.06.2026
Зангиотадаги темирйўл кесишмаси ўрнида йўл ўтказгич қурилади
16:14 / 04.06.2026