UFC брендининг нархи 7 млрд долларга етди
Мутлақ жангчилар чемпионати (UFC) президенти Дэйна Уайтнинг айтишича, UFC брендининг нархи 7 миллиард долларга етди.
«ESPN билан беш йилга тузилган йилига 1,5 миллиард долларлик шартнома UFC брендининг нархи 7 миллиард долларга етишини таъминлади. Бевосита молиявий даромаддан ташқари, биз АҚШда миллионлаб янги томошабинларга ҳамда UFC’га янги мамлакатларни жалб қилиш имкониятига эга бўламиз. Биз янги истиқболли жангчиларни излаб топиш, жанглар ўтказиш ва спортни ривожлантиришда давом этамиз», — деди у MMA Junkie нашрига берган интервьюсида.
Аввалроқ енгил вазнда UFC чемпионлик камари учун Ҳабиб Нурмагомедов ва Конор Макгрегор ўртасида бўлиб ўтадиган жанг учун барча чипталар уч дақиқа ичида сотиб бўлингани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
16:41 / 31.08.2024
Роллс ва Ройснинг номи берилган бренд – қўлда йиғиладиган қимматбаҳо автомобил тарихи
09:00 / 17.08.2024
Жаҳон брендлари билан ҳамкорлик қилган ишлаб чиқарувчилар 1 миллион доллар миқдорида грант олади
18:33 / 15.08.2024
Ҳабиб Нурмагомедов Россия солиқ идоралари олдидаги барча қарзларини ёпди — ОАВ
21:04 / 06.08.2024