Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда уч кун давомида Silk Road Bazaar фестивали бўлиб ўтади
24 августдан 26 августга қадар Самарқанд шаҳрининг Ислом Каримов кўчасида ҳунармандчилик ва савдо миллий фестивали бўлиб ўтиши кутилмоқда. Самарқанд вилоят туризм ишлари бошқармасининг Kun.uz’га хабар беришича, фестивал шарқона бозор услубида ташкиллаштирилади.
Тадбир давомида ҳунармандлар ўз ҳунарларини намойиш этишади, нон маҳсулотлари, миллий таомлар ва шарқона ширинликлар кўргазмаси ҳам бўлиб ўтади. Шаҳар меҳмонлари учун миллий фольклор концертлари ҳам ташкиллаштирилади. Тадбир эрталабдан кечгача давом этади.
Истовчилар «Буюк ипак йўли» фестивалида эсдалик учун сувенирлар харид қилишлари мумкин бўлади.
Мавзуга оид
20:20 / 23.06.2026
Шавкат Мирзиёев Наманган халқаро гуллар фестивалининг меҳмони бўлди
10:37 / 13.05.2026
Зироат Мирзиёева «Инсон учун» фестивалида ижтимоий лойиҳалар тақдимоти билан танишди
20:25 / 29.03.2026
Бухорода “Насриддин Афанди” ҳамда “Шарқ таомлари” анъанавий фестивали ўтказилади
17:24 / 01.01.2026