Жаҳон | 23:11 / 23.08.2018
5982
1 дақиқада ўқилади

Европанинг икки йирик авиакомпанияси Теҳрон билан авиаалоқани тўхтатмоқда

Фото: AP / Francois Mori

Франциянинг Air France авиакомпанияси 18 сентябрдан Эрон пойтахти Теҳрон билан авиаалоқани тўхтатади. Бу ҳақда компания вакили маълум қилган.

“Биз иқтисодий сабаблар туфайли Теҳрон билан парвозларни амалга оширишни тўхтатамиз”, деб айтган манба.

Шунингдек, Британиянинг British Airways авиакомпанияси ҳам 23 сентябрдан Теҳронга парвозларни тўхтатади.

Компания вакилининг айтишича, Лондондан Эронга охирги рейс 22 сентябрда, Теҳрондан Лондонга эса 23 сентябрда амалга оширилади.

“Биз Лондондан Теҳронга рейсларимизни айни вақтда фаолиятимиз иқтисодий томондан нафсизлиги учун тўхтатмоқдамиз”, деб айтилган компания баёнотида.

Компания ушбу йўналиш бўйича олдиндан жойларни бронлаб қўйган мижозларига парвозларни таъминлаш мақсадида бошқа авиаташувчилар билан музокаралар олиб бормоқда. Компанияда таъкидланишича, муқобил вариант сифатида мижозларга пуллари тўлиқ қайтарилиши ёки парвозларини кўчириш имконияти таклиф этилади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид