Трамп ўз импичменти қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлигини айтди
АҚШ президенти Дональд Трамп унга импичмент эълон қилинса, бу АҚШ иқтисодиётида инқирозни юзага келтиришини айтди.
“Сизларга айтсам, агар менга қачондир импичмент эълон қилинса, фикримча, бозор инқирозга учрайди. Ўйлашимча, бундай ҳолатда барчамиз камбағаллашиб кетамиз”, деб айтган Трамп Fox & Friends дастури эфирида.
Трамп, шунингдек, ўз ишини ажойиб тарзда эплай олаётган одамга қандай қилиб импичмент эълон қилиниши мумкинлигини тушунмаслигини айтган.
Трампга импичмент эълон қилиниши мумкинлиги ҳақидаги мунозаралар унинг собиқ адвокати Майкл Коэн солиқларни тўлашдан қочиш ва молиявий интизомни бузиш билан боғлиқ жиноятларда ўзини айбдор деб тан олгандан кейин фаоллашди.
Аввалроқ Коэн Трамп билан ишқий муносабатларда бўлган икки аёлга улар бу ҳақда сукут сақлашлари учун пул тўлаганини тан олганди. Унинг айтишича, у бу ишни Трамп кўрсатмасига кўра қилган.
Бироқ Оқ уй матбуот котиби Сара Сандерс “президент қонунга хилоф ҳеч қандай иш қилмаганини, унга қарши айбловлар йўқлигини” айтган.
Мавзуга оид
22:42 / 07.10.2024
Грузия парламенти президентнинг импичментини қайта бошлайди
22:09 / 17.12.2023
Байденга импичмент бўйича суриштирувлар бошланди: шу вақтгача нималар маълум?
22:47 / 18.10.2023
Гуржистон парламенти президент Зурабишвилига импичмент эълон қилолмади
13:14 / 11.09.2023