Жаҳон | 23:17 / 24.08.2018
8944
1 дақиқада ўқилади

Филиппин президенти АҚШни танқид қилиб, ундан қирувчилар сотиб олишдан бош тортди

Фото: РИА Новости / Сергей Гунеев

Филиппин президенти Родриго Дутерте F-16 қирувчи самолётларини “мутлақ фойдасиз” деб атаб, АҚШнинг уларни сотиб олиш таклифини рад этди.

“Бизга F-16 керакмас, бироқ улар (АҚШ) бизни ҳақорат қилгандан кейин ҳам бу масалани кўтаришмоқда”, деб айтган Дутерте Давао шаҳрида ҳарбийлар олдида.

Дутертенинг айтишича, Вашингтоннинг бу иши Филиппин ҳукуматига қарши кўплаб баёнотларидан кейин “ярашишга” уринишдек кўринади. 

Дутерте Филиппинга исёнчилар билан курашиш учун F-16 ўрнига енгил самолётлар талаб қилинишини айтган. Дутерте, шунингдек, Вашингтон ва Манилани дўстлар деб аташ қийинлигини қўшимча қилган.

“Биз дўстмиз, бироқ шуни англаш керакки, бу кўп йиллар аввал бизни мустамлака қилганингиз учунгинадир. Биз бундай дўстликка рози бўлмаганмиз”, деб айтган Филиппин президенти.

Мавзуга оид