Спорт | 10:04 / 24.08.2018
4107
1 дақиқада ўқилади

“Формула-1” жамоаси номини ўзгартиргани учун барча очколардан маҳрум бўлди

Фото: AP

“Формула-1”нинг “Форс Индия” жамоаси номини ўзгартиргач, 2018 йилги мавсум давомида конструкторлар кубогида қўлга киритган барча очколарини йўқотди. Бу ҳақда Халқаро автомобил федерацияси маълум қилди.

Таъкидланишича, эндиликда жамоанинг тўлиқ номи Racing Point Force India каби янграйди (аввалги номи Sahara Force India F1 Team). Жамоа янги ном остида, бироқ нолдан бошлаб иштирокларини давом эттиради, чунки расман чемпионатнинг янги иштирокчиси ҳисобланади. Жамоа чемпионатнинг аввалги 12 босқичида 59 очко тўплаб, конструкторлар кубогида 10 жамоа ичида 6-ўринни эгаллаётганди.

Жамоа ўз номини ўзгартиргач, 24-26 августда бўлиб ўтадиган Бельгия Гран-присида иштирок этишга рухсат олди.

Аввалроқ эгаларини ўзгартирган жамоа юридик сабаблар туфайли Бельгияда ўз номи остида иштирок эта олмаслиги маълум қилинган. Августда жамоанинг янги эгаси канадалик тадбиркор Лоуренс Стролл бошчилигидаги консорциум бўлгани маълум бўлган. 

Мавзуга оид