Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркманистон Қозоғистон билан энергетика ва транспорт соҳасида ҳамкорлик қилади
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухамедов «Аваза» сайёҳлик ҳудудида ўтказилган Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари саммити доирасида Қозоғистон раҳбари Нурсултон Назарбоев билан учрашди. Бу ҳақида Туркманистон ташқи ишлар вазирлиги хабар қилган.
Давлат раҳбарлари сиёсий, иқтисодий, экологик, энергетика, транспорт ва бошқа муҳим соҳаларда ҳамкорлик қилиш учун янгича ёндашувларни ишлаб чиқиш ва тайёрлаш зарурлигини таъкидлашди.
«Туркмен довлет хабарлари» давлат агентлиги берган маълумотга кўра, икки мамлакат энергетика ва транспорт каби стратегик соҳалар бўйича йирик қўшма лойиҳаларни бажаришга эътибор қаратишни мақсад қилган. Томонлар Туркманбоши шаҳрида Каспий денгизи бўйлаб замонавий сув транспорт тизимини ривожлантирадиган халқаро денгиз бандаргоҳининг аҳамияти ва натижада, минтақада мультимодал инфраструктура шаклланганлигини алоҳида таъкидлашган.
Ашхобод ва Остона савдо-иқтисодий шерикчилик, шартномавий-ҳуқуқий базани ривожлантириш, газ, қишлоқ хўжалиги, транспорт, атроф-муҳит ва балиқчилик соҳаларида манфаатли ҳамкорлик масалаларини кўриб чиқишади.
Қозоғистон Марказий Осиё газини Хитойга етказиб бериш бўйича улкан лойиҳада қатнашади. Хитой миллий нефтгаз уюшмаси (СNPC) 2009 йилдан бери Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳудудлари орқали ўтувчи туркман ёқилғисини сотиб олади.
Бундан ташқари, 2014 йил декабрда Қозоғистон-Туркманистон-Эрон трансмиллий темирйўл магистрали қурилиши якунланди. Ушбу йўл орқали ҳар йили 10-12 млн. тонна юк олиб ўтилиши мумкин.
2016 йил Қозоғистон Марказий Осиё – Яқин Шарқ (Ўзбекистон-Туркманистон- Эрон-Уммон) транспорт йўлаги лойиҳасига қўшилганди. Бу Марказий Осиё давлатлари учун Форс қўлтиғига чиқишда энг қулай маршрут вазифасини бажаради.
Мавзуга оид
21:45 / 30.05.2026
Туркманистонда май ойи учун энг иссиқ рекорд ҳарорат янгиланди
08:53 / 23.03.2026
Тошкент ва Ашхобод ўртасида иқтисодий ҳамкорлик кучайтирилади
16:34 / 20.03.2026
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари бир-бирларини табрикладилар
20:29 / 02.03.2026