Украина ташкилоти 50 нафар россияликни ўлдиришни режалаштирган - Россия ТҚ
Россия Тергов қўмитаси Украинанинг «Правий сектор» ташкилоти қатор иштирокчиларига қарши жиноий иш очди. Бу ҳақда маҳкаманинг расмий сайти хабар бермоқда.
Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, ишни очиш учун «Правий сектор» Марказий миллий судининг ҳукми» эълон қилиниши сабаб бўлган. Унга кўра, ташкилот иштирокчиларига Александр Костенконинг судланишига алоқадор бўлган россиялик 50 нафар давлат, суд ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари мансабларини «қулай вақтда ва мақсадга мувофиқ усулда» ўлдириш лозимлиги кўрсатилган.
Кутилишича, яқин вақт ичида тергов Ярош, Тарасенко, Стемпицкий, Воронов, Биковницкий, Малиновская, Нетканов ва Максименкони айбланувчилар сифатида жалб этиш тўғрисида қарор чиқаради. Тергов қўмитасидан таъкидлашларича, уларни халқаро қидирувга бериш ва қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украинадаги ҳарбий парад Кремлда «зилзила» келтириб чиқариши тахмин қилинганди.
Мавзуга оид
21:24
Кураховодаги украин гарнизони қуршовга тушиши мумкин. Фронтдаги энг мураккаб йўналишлардан бирида нималар бўлмоқда?
18:53
Борис Жонсон Украинага британ ҳарбийлари юборилиши шартини айтди
14:54
Кая Каллас: Украинанинг ЕИга қўшилиш бўйича аниқ йўли бор
09:22