Жаҳон | 08:54 / 25.08.2018
3318
1 дақиқада ўқилади

Эквадор Венесуэла фуқароларига ён босди

Фото: REUTERS

Эквадор Венесуэла фуқароларига вақтинча мамлакатга паспортсиз киришга рухсат берди. Бу ҳақда El Commercio хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, Венесуэла фуқароларининг киритилиши 45 кунга рухсат берилган.

Таъкидланишича, ушбу қарор Эквадор суди томонидан инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари даъво аризаси билан чиққани учун қабул қилинди.

Аввалроқ, Эквадор ҳукумати Венесуэладан қочқинлар сонининг ортиб кетгани туфайли мамлакатнинг бир қисмида фавқулодда ҳолат жорий этгани хабар берилган эди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Колумбия ҳарбий вертолётлар туфайли Венесуэлага норозилик нотаси юборганди

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид