Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари учун янги турдаги дала формаси тасдиқланди
Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Абдусалом Азизов «Мудофаа вазирлиги қўшинлари ҳарбий хизматчиларининг «мультикам» рангдаги дала формали кийимнинг янги турини кийишга босқичма-босқич ўтиш тўғрисида»ги буйруғига мувофиқ вазирлик қўшинларини янги турдаги формали кийими билан бутлаш ишлари амалга оширилмоқда.
«Ўзбекистон Республикаси Президенти 2017 йил 28 августда Каттақўрғон умумқўшин полигонида ҳарбий хизматчилар билан учрашув вақтида ҳарбийларнинг кийим-кечаклари ва анжомларини ишлаб чиқаришда паст сифатли матолардан ҳамда эскирган технологиялардан фойдаланилаётганига алоҳида эътибор қаратиб, тегишли вазирлик ва идораларга 2018 йил давомида ҳарбий уст-бош кийимларини тикиш учун Ўзбекистон Республикасининг табиий иқлим шароитларига мос келадиган енгил ва пишиқ толалардан тўқилган махсус матоларни ишлаб чиқариш вазифаларини қўйган эди. Шундан сўнг, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорликда вазирлик қўшинларига янги намунадаги кийим-кечакларни ишлаб чиқариш учун махсус матоларни жорий қилиш масалалалари ишлаб чиқилди», – дейди вазирлик Кийим-кечак таъминоти бошқармаси бошлиғи майор Рустам Маҳмудов.
Мазкур соҳада илғор тажрибага эга бўлган Россия, Озарбойжон, Туркия, Покистон, Хитой, Германия, Италия каби ривожланган хорижий мамлакатларнинг ҳарбий кийим-кечаклари ўрганиб чиқилди. Унга асосан бир неча турдаги формали дала кийимларининг намуналари тайёрланиб, қўшинлар синовидан ўтказилди. Ҳарбий хизматчиларнинг билдирган таклиф ва фикр-мулоҳазалари ўрганилиб, «мультикам» рангли дала формали кийим-бош мамлакатимиз иқлим шароити ҳамда қўшинлар ниқобланиши учун энг маъқул деб топилган.
Шунингдек, жорий йилнинг 13 июнь куни давлатимиз раҳбарининг Фарғона вилоятига амалга оширган ташрифлари мобайнида янги намунадаги «мультикам» рангли дала формали кийим-бошга юқори баҳо берилган эди.
Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари «мультикам» рангдаги дала формали кийимнинг янги турини кийиши босқичма-босқич амалга оширилади. Хозирги вақтда Тошкент ҳарбий округи ҳудудида жойлашган барча ҳарбий қисм ва муассасалар ҳарбий хизматчилари янги турдаги дала кийим билан тўлиқ таъминланди.
Ҳарбий хизматчиларнинг формали уст-бош кийимларини янада такомиллаштириш устида амалий ишлар давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
18:23 / 07.11.2024
Чақириққача бошланғич тайёргарлик ўқитувчиси штати Мудофаа вазирлигига ўтади
17:54 / 31.08.2024
Марказий ҳарбий округда зирҳли ва махсус ҳарбий техникаларни таъмирлаш йўлга қўйилди
21:42 / 20.08.2024
Россия Мудофаа вазирлиги «Белгород», «Брянск» ва «Курск» қўшин гуруҳларини ташкил этди
14:19 / 04.06.2024