Спорт | 02:07 / 26.08.2018
7845
1 дақиқада ўқилади

А Серия. "Наполи" "Милан" устидан иродали ғалабага эришди

Фото: Getty Images

Италия чемпионати 2-турининг марказий ўйинида "Наполи" ҳамда "Милан" куч синашди. "Сан-Паоло" стадионида кечган ўйин майдон эгаларининг иродали ғалабаси билан якунланди – 3:2.

Мезбонлар сафида Зелиньски дублга эришган бўлса, яна бир гол Мертенс томонидан киритилди. Меҳмонлар таркибида эса Бонавентура ҳамда Калабрия ўз номига биттадан гол ёзиб қўйишга муваффақ бўлди. 

Наполи – Милан 3:2 (0:1, 3:1)

Голлар: 0:1 – 15 Бонавентура, 0:2 – 49 Калабрия, 1:2 – 53 Зелиньски, 2:2 – 67 Зелиньски, 3:2 – 80 Мертенс.
Наполи – Оспина, Кулибали, Мариу Руй (Луперто, 73), Хюсай, Альбиоль, Гамшик (Мертенс, 63), Аллан, Инсинье, Зелиньски (Диавара, 72), Кальехон, Милик.
Милан – Доннарумма, Мусаккьо, Родригес, Калабрия, Романьоли, Бонавентура (Кутроне, 81), Биглия (Бакайоко, 58), Сусо, Кессиэ, Борини (Лаксальт, 71), Игуаин.
Огоҳлантиришлар: Сусо (30), Инсинье (30), Родригес (66), Кулибали (90).

Мавзуга оид