Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Бу футбол ўйнайдиган жой эмас». «Барселона» Вальядолиддаги стадион ҳолати бўйича шикоят топширди
«Барселона» Ла Лигага Вальядолиддаги «Хосе Соррилья» стадиони газони ҳолати юзасидан шикоят қилди. Бу ҳақда Marca хабар бермоқда.
Каталонияликлар Испания чемпионати 2-тури доирасида «Вальядолид»га қарши сафар ўйинида 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Аммо ўйин давомида каталониялик футболчилар майдондаги қониқарсиз ҳолат туфайли ўз ўйинларини намойиш эта олишмади. Учрашув давомида кўп марталаб майдондаги газон жойидан қўпорилиб кетди.
Ла Лига раҳбари Хавьер Тебас ушбу ҳолат ўрганилишини маълум қилди. Энди жамоага нисбатан санкция қўлланиши мумкин.
«Бу футбол баҳси ўтказиладиган жой эмас. Биз бу ҳолат юзасидан тегишлича интизомий иш очамиз», — деган Тебас.





Мавзуга оид
20:37 / 16.05.2026
Левандовски «Барселона»ни тарк этишини эълон қилди
02:34 / 11.05.2026
"Барселона" "Реал" билан ўйинда Испания чемпионига айланди. Бунақаси илк бор рўй берди
20:32 / 10.05.2026
“Барселона” бош мураббийининг отаси “Эл Класико” кунида вафот этди
11:26 / 03.05.2026