Эрон иқтисодиёт вазирига импичмент эълон қилинди
Эрон парламенти мамлакатнинг иқтисодиёт ва молия вазири Масъуд Карбасианга импичмент эълон қилди. Бу ҳақда Mehr ахборот агентлиги маълум қилди.
Аввалроқ парламент аъзолари президент Ҳасан Руҳонийдан иқтисодий масалаларга жавобгар бир неча вазирнинг истеъфога чиқарилишини талаб қилишган. Президент маъмуриятида ҳукуматда ўзгаришлар амалга оширилиши таъкидлаб ўтилган. Парламент 8 августда кооперация, меҳнат ва ижтимоий фаровонлик вазири Али Рабийга импичмент эълон қилганди
Карбасианнинг импичменти жараёни “мамлакат иқтисодиётида шаффофлик йўқлиги ва валюта курслари ўзгариши билан юзага келган муаммолар” сабабли ўтказилган.
Парламент спикери Карбасиан бошқа жабҳаларда муваффақият қозонишига умид билдирган.
Август бошида парламент Руҳонийга мамлакатдаги иқтисодий муаммоларни енгиш бўйича ҳукумат амалга ошираётган ҳаракатлар бўйича ҳисобот беришга бир ой муҳлат берган. Руҳоний парламент олдида ҳисобот беришга рози бўлган, бироқ парламент талабини конституцияга зид деб атаган.
Эронда охирги ойлар маҳаллий валютанинг кескин қадрсизланиши кузатилмоқда. Таъкидланишича, маҳаллий риалнинг долларга нисбатан курси март ойидан бери 2 карра қадрсизланган. Июль охирида бир доллар 100 минг риал турган.
Мавзуга оид
20:57 / 08.11.2024
Хитой иқтисодий ўсишни рағбатлантириш учун триллион доллар ажратди
14:15 / 06.11.2024
Эрон: Агар Исроил сулҳга рози бўлса, Теҳроннинг жавоби ўзгариши мумкин
19:40 / 05.11.2024
Эрон иккита сунъий йўлдошини орбитага чиқарди
19:18 / 05.11.2024