12 май куни АҚШ президенти Доналд Трампнинг Хитойга сафари олдидан журналистлар ундан «Америкаликларнинг молиявий аҳволи уни Эрон билан келишувга эришишга қай даражада ундаётгани» ҳақида сўради.
«Заррача ҳам эмас. Эрон ҳақида гапираётганимда муҳим бўлган ягона нарса — уларда ядро қуроли бўлиши мумкин эмас», деди Трамп Оқ уйни тарк этаркан.
President Trump said he doesn't think about Americans' financial situations as he negotiates with Iran, "not even a little bit," as he took questions from reporters before leaving for China.
— CBS News (@CBSNews) May 12, 2026
"The only thing that matters when I'm talking about Iran, they can't have a nuclear… pic.twitter.com/Yb2ErKl8t2
«Мен америкаликларнинг молиявий аҳволи ҳақида ўйлаётганим йўқ. Мен ҳеч ким ҳақида ўйламаяпман. Мен фақат бир нарса ҳақида ўйлайман: биз Эроннинг ядро қуролига эга бўлишига йўл қўя олмаймиз. Бўлди. Мени ҳаракатга келтирадиган ягона нарса шу», дея қўшимча қилди АҚШ етакчиси.
Reutersʼнинг ёзишича, Трампнинг бу сўзлари ҳукумат – геосиёсий мақсадлар ва америкаликларга бўлган иқтисодий таъсир ўртасида мувозанатни сақлаши керак деб ҳисоблайдиган танқидчилар томонидан катта эътирозларга сабаб бўлиши кутилмоқда. Айниқса, АҚШда ноябрь ойидаги оралиқ сайловлар олдидан яшаш нархи билан боғлиқ хавотирлар сайловчилар учун асосий масала бўлиб қолмоқда.
Президентнинг сўзларига изоҳ бериш сўралганда, Оқ уй алоқа бўлими директори Стивен Чунг Трампнинг «асосий масъулияти америкаликларнинг хавфсизлиги ва дахлсизлигини таъминлаш» эканини айтди. «Эрон ядро қуролига эга бўла олмайди ва агар чора кўрилмаганида, улар бунга эришган бўларди. Бу эса барча америкаликларга таҳдид солади», деди Оқ уй расмийси.
Трампга босим ва Эроннинг мақсадлари
Нашрнинг ёзишича, Доналд Трамп республикачи сафдошлари томонидан кучайиб бораётган босимлар остида қолмоқда. Улар:
- уруш келтириб чиқарган иқтисодий қийинчиликлар партияга қарши кескин норозилик уйғотиши;
















