Жаҳон | 20:06 / 26.08.2018
10878
2 дақиқада ўқилади

Ҳиндистон 130 дан кўпроқ ҳарбий вертолёт сотиб олмоқчи

Фото: Getty Images

Ҳиндистон ҳукумати ва мудофаа вазирлиги мамлакат ҳарбий-денгиз кучлари учун 134 та кўп мақсадли ва кемаларга қарши вертолётлар сотиб олишни маъқуллади.

NDTV телеканалининг маълум қилишича, Ҳиндистон сув ости кемаларига қарши кураш учун АҚШдан 24 та MH-60R вертолётини сотиб олади, шартнома қиймати 1,8 млрд долларни ташкил қилади.  

Умум фойдаланишга мўлжалланган 111 та вертолётни ким етказиб бериши бўйича бир қарорга келинмаган, мамлакат ҳукумати яқин орада уни танлаб олади. Ушбу вертолётларни етказиб берувчи компания ҳинд компанияси билан қўшма ишлаб чиқариш бўйича келишув имзолаши лозим. Илк 16 та вертолёт тайёр ҳолатда етказиб берилиши, қолган 95 таси эса маҳаллий компаниялар иштирокида Ҳиндистоннинг ўзида йиғилиши лозим. Шартнома қиймати 3 млрд долларга яқинни ташкил қилиши режалаштирилган.   

Айни вақтда Ҳиндистонга Россия (Ка-226Т вертолёти), АҚШнинг Bell Helicopter ва Европанинг Airbus компаниялари ўз вертолётларини таклиф қилмоқда.

Мавзуга оид