Спорт | 20:03 / 26.08.2018
14167
1 дақиқада ўқилади

Осиё ўйинлари. Енгил атлетикада яна бир медал қўлга киритилди

Ўзбекистон енгил атлетика жамоаси аъзоси Сухроб Хўжаев Осиё ўйинларида босқон улоқтириш бўйича иштирок этиб, бронза медалини қўлга киритди.

У финал баҳсида 74,06 м натижа қайд этиб, учинчи ўринни банд этди. Бу унинг мавсумдаги энг яхши кўрсаткичи бўлди.

Биринчи ва иккинчи ўринларни қатарлик Ашраф Элсайфий (76,88) ва тожикистонлик Дилшод Назаров (74,16 м) эгаллади.

100 метрга югуриш баҳсларида иштирок этган Нигина Шарипова ярим финалда ўз гуруҳида биринчи бўлди ва финалда қатнашди. Аммо медаллар учун баҳсда у 11,45 с натижа билан еттинчи бўлди.

Яна бир енгил атлетикачи Елена Смолянова ядро улоқтириш баҳсларида иштирок этди ва 15,74 м натижа кўрсатиб, бешинчи поғонадан жой эгаллади.

Айни вақтда Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 28тага етди - 6 олтин, 11 кумуш ва 11 бронза. Ўзбекистон ҳамон умумий рейтингда 10-ўринда қолмоқда.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид