Ўзбекистон | 22:10 / 26.08.2018
3285
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда «UzTextile Expo» халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади ва унга анъанавий тус берилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 декабрдаги «Текстил ва тикувчилик-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, юртдошларимиз ҳамда потенциал хорижий истеъмолчиларни миллий текстил саноати ютуқлари билан таништириш мақсадида юртимизда бир қатор тадбирлар бўлиб ўтиши назарда тутилган.

Жумладан, «Ўзтекстилсаноат» АЖ, Ўзбекистон Республикасининг Ташқи савдо вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт вазирлиги, «Iteca Exhibitions» МЧЖ ХК таклифларига кўра, Тошкент шаҳрида ҳар йили «UzTextile Expo» текстил ва мода саноати халқаро кўргазмаси ташкиллаштирилади.

2008 йилда мазкур кўргазма доирасида 4 сентябрь куни Текстил ишлаб чиқарувчилар халқаро федерацияси шафелиги остида «Uzbekistan Textile Coference» бўлиб ўтади.

5–7 сентябрь кунлари «Central Asia Textile Machinery Exhibition» Марказий Осиё технологик дастгоҳлар кўргазмаси бўлиб ўтади.

«UzTextile Expo» халқаро кўргазмасининг экспонатлари илк марта «Ўзэкспомарказ» Миллий кўргазма компанияси» АЖнинг барча павильонларида жойлаштирилади.

Шуҳрат Шокиржонов
Тайёрлаган Шуҳрат Шокиржонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид