Жаҳон | 20:40 / 27.08.2018
10893
1 дақиқада ўқилади

Алексей Навальний 30 кунга ҳибсга олинди

Фото: Maxim Shemetov / Reuters

Москванинг Твер туман суди сиёсатчи Алексей Навальнийни маъмурий қоидабузарликлар тўғрисидаги кодекснинг “Оммавий тадбирни ташкиллаштириш ва ўтказиш қоидаларини такроран бузиш” моддасига кўра 30 суткага ҳибсга олди. Навальний 2018 йил 28 январда ўтган “Сайловчилар забастовкаси” акцияси учун ҳибсга олинган.

Навальний 26 августда уйи ёнида ушланган. “Сайловчилар забастовкаси” акцияси иштирокчилари президент сайловларини бойкот қилишга чақиришган.

42 ёшли сиёсатчи май ойида ҳам Россия президенти Владимир Путинга қарши умуммиллий намойишни ташкиллаштиргани учун 30 кунлик қамоқ жазосига маҳкум этилганди. У 90дан ортиқ шаҳарда “Путин бизнинг подшоҳ эмас” шиори остида намойишлар уюштирган.

Мавзуга оид