Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Бу шармандалик». Молдова президенти намойишларга муносабат билдирди
Фото: Мирослав Ротарь/РИА «Новости»
Молдова президенти Игорь Додон Кишинёвда рўй берган норозилик намойишлари юзасидан ўз фикрини билдирди. Бу ҳақда фейсбукдаги ўз саҳифасида ёзган.
Унинг сўзларига кўра, бундай норозилик намойишлари мамлакат учун хавфлидир.
«Буюк Миллий мажлис майдонида партиялар нима қилган бўлса, бу демократия учун шармандалик ва бу Мустақиллик байрами арафасида содир бўлаётгани жуда афсусланарли. Ҳеч ким ўз сиёсий манфаатлари йўлида одамлардан фойдаланиш учун ҳуқуққа эга эмас», - дея ёзган Додон.
Президентнинг сўзларига кўра, кўчалардаги барча нафрат ва бетартиблик парламентга ҳам ўтиши мумкин ҳамда бу «жуда хавфлидир».
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Молдовада намойишчилар ҳукумат истеъфосини талаб қилишганди.
Мавзуга оид
13:41 / 18.03.2026
Молдовада Украина чегараси яқинида қулаган дрон топилди
23:03 / 14.03.2026
Испанияда Яқин Шарқдаги урушга қарши намойишлар ўтказилди
13:33 / 12.03.2026
Молдова ҳукумати мамлакатнинг МДҲдан чиқишини маъқуллади
15:16 / 21.02.2026