Хоразмдаги қулаб тушган кўприкни таъмирлаш бошланди
Жорий йилнинг 14 август куни Хоразм вилоятидаги давлат аҳамиятига эга бўлган 4Р-164 "Хонқа-Янгиариқ-Чиқирчи-Хива" автомобиль йўлининг 6,1-километридаги "Қорақош" кўпригида авария содир бўлган эди.
Автомобиль йўллари давлат қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, Хонқа ва Янгиариқ туманларини боғлаб турган, эни 14, узунлиги 24 метрдан иборат мазкур кўприк 1975 йилда қурилган бўлиб, 1989 йилда қатнов қисми ҳар икки тарафга 12 метрли плита билан кенгайтирилган эди.
Қайд этилишича, бугунги кунда мазкур кўприкда Хоразм кўприклардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан тиклаш ишлари бошланган бўлиб, бу ишлар билан 20 нафар ишчи ва хизматчилар, 10га яқин махсус техникалар сафарбар қилинган. Автомобиллар қатнови учун эса вақтинчалик айланма йўл ташкил этилган.
14 август кунги кўнгилсиз воқеа натижасида турли даражада жароҳат олган, Хонқа туман йўллардан фойдаланиш корхонасига қарашли, давлат рақами 90 294 КАА юк машинасида бўлган ҳайдовчи ва ишчиларга ўша куннинг ўзидаёқ тиббий ёрдам кўрсатилган. Бугунги кунда уларга шифохонадан уйига жавоб берилган ҳамда даволаниб, ўз вазифаларига киришишган.
Мавзуга оид
12:07 / 09.11.2024
Хоразмда мевага кира бошлаган интенсив боғ бузиб ташланди
10:50 / 28.10.2024
Хоразмда айрим лойиҳалар учун Полша технология ва инвестициялари жалб қилинади
16:26 / 16.10.2024
Хоразмда яна рейдерлик. Шоликорлар ҳосилини тортиб олиш оммавий тус олганми?
18:40 / 18.09.2024