Ўзбекистон | 10:47 / 27.08.2018
11895
5 дақиқада ўқилади

Қиш-баҳор даври учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари жамғариш режаси Тошкент шаҳри ва яна уч вилоятда бажарилмаган

Фото: Dreamstime

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Иқтисодиёт вазирлигининг “2018–2019 йил қиш-баҳор мавсумида республика аҳолиси ва ижтимоий соҳа муассасаларини асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжатда қайд этилишича, 2017-2018 йиллари қиш-баҳор даври учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари жамғариш даврида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини керакли ҳажмларда сақлаш учун совутгичли камералар ва омборхоналарнинг етишмаслиги натижасида асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари жамғариш режаси Тошкент шаҳри (43,6%), Жиззах (88,2%), Сирдарё (89,2%) ва Тошкент вилоятларида (97,6%) бажарилмаган. Ушбу камчиликлар 2018-2019 йил қиш ва баҳор мавсумида қайтарилмаслиги чоралари кўрилади, режани бажармаган Тошкент шаҳар ва тегишли вилоят ҳокимликлари қатъий огоҳлантирилиши мумкин.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ишлаб чиқилган 2018-2019 йил қиш ва баҳор мавсумига ички истеъмол бозори мақсадлари учун:

асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғаришнинг умумий прогноз ҳажмлари;
асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғаришнинг тайёрлов ташкилотлари кесимида прогноз ҳажмлари;
“Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси ҳудудий корхоналари томонидан асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш прогноз ҳажмлари;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан жалб қилинадиган ҳудудий тайёрлов ташкилотлари томонидан асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш прогноз ҳажмлари;
Соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш прогноз ҳажмлари;
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги муассасалари томонидан асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш прогноз ҳажмлари;
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги муассасалари томонидан асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш прогноз ҳажмлари;
асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғаришнинг режа-жадвали тасдиқланиши мумкин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси билан биргаликда жорий йилнинг 1 сентябрига қадар 2018-2019 йиллар қиш-баҳор мавсумига асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага ғамлаш учун маҳсулот ишлаб чиқарувчилар, тайёрлов ташкилотлари ва ижтимоий соҳа муассасалари ўртасида тўғридан-тўғри контрактация шартномалари тузилишини таъминлайди.

Тузилган шартномаларнинг натижалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига маълумот берилади.

2018-2019 йил қиш ва баҳор мавсуми учун ички истеъмол мақсадларига асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш ва савдога чиқариш ишларини мувофиқлаштириш бўйича Республика ишчи гуруҳи таркиби тасдиқланади.

Республика ишчи гуруҳи (Мирзаев)га:

қиш ва баҳор мавсуми учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ҳудудлар кесимида захирага жамғаришнинг белгиланган прогноз ҳажмларини бажарилиши юзасидан мониторинг натижаларини танқидий муҳокама қилиб бориш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари аҳоли эҳтиёжига нисбатан кам етиштириладиган ҳудудлар захираси учун етишмайдиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳажми эҳтиёждан ортиқча бўлган ҳудудлар ҳисобидан қоплаш чора-тадбирларини амалга ошириш;

маҳаллий ҳокимликлар ҳамда “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси томонидан захира тадбирларига жалб этилган тайёрловчи ташкилотлар билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар ўртасида маҳсулот етказиб бериш юзасидан тўғридан-тўғри контрактация шартномалари тузиш ишларини самарали ташкил этилишини назорат қилиш;

захира тадбирларига жалб этилган тайёрловчи ташкилотлар томонидан захира мақсадлари учун талаб этиладиган маблағлар бўйича талабномани Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ички истеъмол бозорида нарх-навони барқарорлаштиришга кўмаклашиш жамғармасига ўз вақтида тақдим этилишини, маблағларни ажратилишини ва уларни мақсадли ишлатилишини назорат қилиш;

захира мақсадлари учун омборхоналар ва совуткичли сиғимлар етишмаётган ҳудудларга бошқа ҳудудлардаги ортиқча сиғимларни бириктириш ҳисобига мавсум давомида мавжуд сиғимлардан оқилона ва самарали фойдаланишни ташкил этиш;

қиш-баҳор ойларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ички истеъмол бозорида нархлар конъюнктурасини доимий мониторингини юритиш ва ўзгаришини башорат қилиш асосида нархларнинг кескин тебранишини олдини олиш мақсадида иловаларга мувофиқ тасдиқланган тармоқ жадваллари ижросини назоратга олиш ва зарур ҳолларда унга тегишли тузатишлар киритиш;

маҳсулотларни захирага жамғаришнинг белгиланган прогноз ҳажмлари ва сотишга чиқариш тармоқ жадваллари бажарилиши юзасидан ўтказилган мониторинг натижалари асосида захира мақсадлари учун маҳсулотларни харид қилиш, тайёрлаш, сақлаш ва сотиш билан боғлиқ аниқланган муаммоларни тезкор бартараф этиш чораларини кўриш вазифалари юклатилади.

Мавзуга оид