Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Парагвайда қурол-яроғ омборидан 42та милтиқ ўғирланиб, ўрнига ўйинчоқ қурол қўйиб кетилгани маълум бўлди
Фото: ABC
24 август куни Парагвай полицияси номаълум шахслар Капиата шаҳридаги қурол-яроғ омборидан 42 дона FN FAL винтовкасини ўғирлаб кетишганини хабар қилди. Ўғрилар жиноят сезилмаслиги учун ҳақиқий қуроллар ўрнига ўйинчоқ милтиқларни қўйиб кетишган.
Ушбу қуроллар замонавийларига алмаштирилгани учун қурол-яроғ омборига топширилганди. Аммо ўтган йили қора бозорда бир нечта FN FAL милтиқлари сотилаётгани маълум бўлган.
Полиция суриштирув ишларини бошлади ва текширув чоғида ҳақиқий қуроллар ўрнида ўйинчоқ қуроллар тургани маълум бўлди. Маҳаллий ОАВ бу воқеани Парагвай полицияси тарихидаги «энг шармандали ҳолат» деб атади.
Мавзуга оид
09:23 / 12.12.2025
Ўзбекистон ва Парагвай биринчи хонимлари дўстлик ва гуманитар ҳамкорликни муҳокама қилди
18:00 / 11.12.2025
Шавкат Мирзиёев Тошкентда Парагвай президенти билан музокара ўтказди
20:44 / 10.12.2025
Парагвай президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади
11:41 / 15.11.2025