Спорт | 20:30 / 27.08.2018
5099
1 дақиқада ўқилади

«Женоа» мухлислари кўприк қулаши қурбонлари хотирасини 43 дақиқалик сукут билан ёд этишди

Фото: AFP

“Женоа” клуби мухлислари Италия чемпионати доирасидаги илк уй учрашуви вақтида Генуяда кўприк қулаши оқибатида ҳалок бўлган 43 кишининг хотирасини 43 дақиқалик сукут билан ёд этишди. Ушбу акция 26 августда “Эмполи”га қарши учрашувда бўлиб ўтди. Учрашув мезбонлар фойдасига 2:1 ҳисобида якунланди.

Томошабинлар учрашувнинг 43-дақиқасигача сукут сақлаб, сўнгра чапак чалиб, “Генуя, Генуя” деб ҳайқира бошлашган. Шу онда стадиондаги таблода фожиа қурбонлари исмлари келтирилган рўйхат пайдо бўлган.

14 августда Генуяда “Моранди кўприги” деб аталувчи кўприкнинг бир қисми қулаб тушган. Воқеа вақтида кўприк устида 30 дан кўпроқ машина бўлган. Фожиа 43 кишининг ҳаётига зомин бўлди. Кўприкнинг яқинида яшовчи 600 дан кўпроқ одам бошпанасидан айрилган.

Мавзуга оид