«Женоа» клуби расмий сайти Андрей Шевченко истеъфога чиқарилганини эълон қилди. Украиналик 45 ёшли мутахассис ноябрь ойида Генуя клуби билан 3 йиллик шартнома имзолаганди. Аммо унинг Италиядаги дастлабки мураббийлик фаолияти 2 ой давом этди.
Аввалроқ, «Женоа» раҳбарияти Шевченко ва унинг мураббийлар штаби билан муддатдан аввал шартномани бекор қилган тақдирда жами 20 миллион евро товон пули тўлаши ҳақида хабар қилинганди.
Маълумот учун, «Женоа» А Серияда 21-турдан кейин 12 очко билан 19-ўринда бормоқда. Генуяликлар Шевченко қўл остида А Серияда 9та учрашув ўтказиб, 6 мағлубият ва 3та дуранг қайд этди. Италия кубогида эса 1 ғалаба ва 1 мағлубият қайд этилган.











