Жаҳон | 12:19 / 28.08.2018
14301
2 дақиқада ўқилади

Лавров Россия ташқи сиёсати ва санкцияларга қандай жавоб берилиши ҳақида баёнот билан чиқди

Фото: РИА Новости

Россиянинг ташқи сиёсати мафкуравий бўёқларга эга эмас. Бу ҳақда РФ ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди, дея хабар беради РИА «Новости».

«Шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, Россия манфаатли қизиқиш билдираётган барча шериклар билан конструктив ҳамкорлик қилишга тайёр. Биз шерикларимиз қандай ҳажмга рози бўлса, ўша даражада ҳамкорликка тайёрмиз», - дея маълум қилди Лавров. 

Лавров Россияга Европадаги қатор давлатларда ҳокимият тепасига «популистларнинг» келиши қулайми, деган саволга жавоб қайтариб, Москва «бундай тушунчалар тизимида фикр юритишга уринмаётгани» ҳақида айтиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, Россияга бошқа мамлакатларда ҳокимият тепасидаги кучларнинг партияси ёки мафкуравий жиҳати унчалик муҳим эмас.

«Амалий нуқтаи назардан қараганда, Россия ташқи сиёсати мафкуравий бўёқлардан маҳрумдир», - дея таъкидлади у. 

Шунингдек, Сергей Лавровнинг маълум қилишича, Россия Вашингтоннинг «Скрипаллар иши» туфайли жорий қилган санкцияларига ўзаро жавоб қайтариш тамойили асосида реакция билдиради.

«Ўз навбатида, биз тинч ва прагматик ҳаракатларни давом эттирамиз ҳамда барча ҳужумларга ўзаро жавоб қайтариш тамойили асосида реакция билдирамиз», - дея маълум қилди у.

Унинг таъкидлашича, Россия билан ультиматумлар тилида гаплашишга уриниш истиқболсиздир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пентагон Россиянинг Яқин Шарқ бўйича баёнотини рад этганди. 

Мавзуга оид