Жамият | 08:06 / 28.08.2018
48288
2 дақиқада ўқилади

Жуда кўп миқдордаги пулни талон-торож қилиб юборган банк раҳбари ва ходимларининг жинояти фош этилди

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси берган хабарга кўра, 2018 йилнинг 16 июль куни Наманган вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан АТ “Халқ банки” Косонсой филиали мансабдор шахсларига нисбатан терговолди текширув ишлари ўтказилган.

Натижада, АТ “Халқ банки” Косонсой филиали бошқарувчиси Б.А. ўзининг жиноий шериклари АТ “Халқ банки” Косонсой филиали бош ҳисобчиси Т.О. ҳамда АТ “Халқ банки” Косонсой филиали касса мудири О.Э. билан ўзаро жиноий тил бириктириб, АТ “Халқ банки” Косонсой филиали кассасида мавжуд бўлган 409 млн 866 минг 394,53 сўм захира пулларини шахсий манфаатлари йўлида ишлатиб юбориб, маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш: жуда кўп миқдорда) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид