Спорт | 23:33 / 29.08.2018
42073
3 дақиқада ўқилади

Осиё ўйинлари. 30 август кунги баҳсларда қатнашадиган спортчиларимиз рўйхати

Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида бўлиб ўтаётган XVIII ёзги Осиё ўйинларининг 30 август кунидан ўрин олган мусобақаларида 27 нафар спортчиларимиз яккалик ва жамоа ҳолда 6 спорт тури бўйича баҳс олиб боришади.

Мусобақалар, уларнинг Тошкент вақти билан бошланиш соатлари ҳамда унда иштирок этувчи спортчилар билан таништирамиз.

Дзюдо. 07:00 – 10:00, 14:00 – 16:00

  • А.Алланиёзова. 57 кг. Саралашдан – финалгача.
  • Г.Матниёзова. 70 кг. Саралашдан – финалгача.
  • Г.Бобоев. 73 кг. Саралашдан – финалгача.
  • Ш.Болтабоев. 80 кг. Саралашдан – финалгача.

Кураш

  • Ш.Жандрев, Ё.Имамов. 90 кг. Саралашдан – финалгача. 12:00 – 19:00
  • Д.Бозорова, К.Юлдашева. 78 кг. Саралашдан – финалгача. 12:00 – 19:00

Трамполин

  • А.Бабаян, С.Усмонов. Саралашдан – финалгача. 11:00 – 16:00
  • Ф.Рўзиева. Саралашдан – финалгача. 10:00 – 13:00

От спорти

  • Н.Туякбоев, О.Собиржонов. Яккалик. (1-босқич. 07:00 – 09:00, 2-босқич. 12:00 – 14:00

Велоспорт-трек

  • М.Холмуродов, Р.Байметова. Яккалик М1 × 3000 м. Яримфинал, финал. 08:00 – 15:00

Байдарка ва каноэда эшкак эшиш. 06:30 – 09:00

  • Ш.Аъзамов, Ш.Маҳкамов. Иккиталик. К2 × 1000 м. Финал
  • А.Тропин, В.Ибрагимов, Ж.Нурматов, А.Мочалов. Тўртталик К4 × 500 м. Яримфинал, финал. 08:00 – 15:00
  • В.Меньков. Яккалик С1 × 1000 м. Финал
  • Н.Тўхтасин ўғли, С.Мирбеков. Иккиталик С2 × 1000 м. Финал
  • Е.Шубина. Яккалик. K1 × 500 м. Финал
  • Д.Раҳматова, Н.Зокирова. Иккиталик С2 × 500 м. Финал

29 август куни бўлиб ўтган мусобақаларда Ўзбекистон делегацияси 7 та медални қўлга киритди.

Дзюдода -60 кг вазн тоифасида иштирок этган Диёрбек Ўрозбоев финалда Япония вакили Тору Шишимени мағлубиятга учратиб, Осиё ўйинлари чемпионига айланди.

Курашчимиз Дилдор Шерметова (63 кг) финалга қадар етиб келди ва мўғулистонлик Баярбат Басанжаргални енгиб, Осиё ўйинлари олтин медалига сазовор бўлди.

Баландликка сакраш мусобақаларида икки карра Осиё ўйинлари ғолиби Светлана Радзивил 1,96 м баландликни забт этди ва Осиё ўйинлари рекордини янгилаган ҳолда учинчи марта Осиё ўйинлари ғолибига айланди.

Кумуш медал эса бошқа бир ўзбекистонлик, 1,94 м натижада тўхтаган Надия Дусановага насиб этди.

Енгил атлетиканинг уч хатлаб сакраш машқларида 16,62 м натижа кўрсатган Руслан Қурбонов кумуш медалга сазовор бўлди.

Мухлиса Абдумаликова ва Сарвар Шомуродов ярим финалда ютқазиб, бронза медал билан кифояланишди.

Ўзбекистонлик барча боксчилар йўқотишларсиз ярим финалга етиб келишди.

Бугунги натижалардан кейин Ўзбекистон ҳисобидаги медаллар сони 45тага етди. Айни вақтда Ўзбекистон делегацияси 12 та олтин, 17 та кумуш, 16 та бронза медал жамғарган ҳолда, умумжамоа ҳисобида 7-ўринга кўтарилиб олди.

 

Мавзуга оид