Спорт | 16:28 / 29.08.2018
17652
2 дақиқада ўқилади

Осиё ўйинлари. Ўзбекистон курашда навбатдаги олтинни қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларида ўзбек миллий кураши яна бир олтин медални қўлга киритди.

-63кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган  Дилдор Шерметова аввалига ярим финалда индонезиялик Шифа Ҳасаний Нажму билан беллашиб, ғалабага эришди.

Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов

Шундан сўнг у олтин медал учун финалда гиламга чиқди. Шерметова мўғулистонлик Баярбат Басанжаргалга қарши муросасиз кечган баҳсда ғалаба қозониб, Осиё ўйинларининг олтин медалига сазовор бўлди.

Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов
Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов

Шу вазн тоифасидаги Мухлиса Абдумаликова ярим финалда мўғулистонлик Баярбат Басанжаргалга қарши гиламга чиқиб, ютқазиб қўйди. У энди турнирнинг бронза медали билан тақдирланади.

-81 кг вазн тоифасидаги Сарвар Шомуродов ярим финалда эронлик Илёс Али Акбарига қарши гиламга чиқди. Аммо Шомуродов кучли рақибга қарши баҳсда ютқазиб қўйди ва бронза медал билан кифояланадиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 28 август куни Ўзбекистон кураш жамоаси 3 вазн тоифасида олтин медалга эгалик қилганди.

Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги олтин медаллар сони эндиликда 11тани ташкил қилмоқда. Шунингдек, 15 кумуш ва 16та бронза қўлга киритилган.

Мавзуга оид