Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кураш тренерлари ва ҳакамларини хорижий давлатларга “экспорт” қилиш йўлга қўйилади
“Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва оммалаштиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Халқаро кураш институтининг кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича фаолияти янада кенгайтирилади ҳамда унга қуйидаги қўшимча вазифалар юкланади:
- кураш бўйича халқаро даражадаги малакали тренерлар ва ҳакамларни тайёрлашни йўлга қўйиш, уларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириб бориш тизимини жорий этиш;
- кураш бўйича илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириб бориш, шунингдек, зарур ўқув-услубий ва илмий-амалий қўлланмаларни ишлаб чиқишни ташкил қилиш;
- курашнинг янги йўналишларини жорий қилишда иштирок этиш, уларни оммалаштириш чораларини кўриш;
- кураш тренерлари ва ҳакамларини хорижий давлатларга “экспорт” қилишни йўлга қўйиш;
- курашни оммалаштириш, ривожлантириш ва дунёга танитиш ҳамда ушбу миллий спорт турини умумжаҳон миқёсидаги спорт турига айлантириш бўйича тизимли ишларни амалга ошириб бориш.
Хориждаги дипломатик ваколатхоналар зиммасига Кураш халқаро ассоциацияси ва Халқаро кураш институтининг курашни халқаро миқёсда ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича фаолиятига кўмаклашиш вазифаси юкланди.
Маҳаллий йирик тадбиркорларни Кураш халқаро ассоциациясига расмий ҳомий сифатида жалб қилиб бориш йўлга қўйилади.
Мавзуга оид
08:32 / 17.03.2026
Йирик ва мегалойиҳалар учун параллел экспертиза амалиёти йўлга қўйилади
15:31 / 14.03.2026
Ҳар икки йилда 3 минг нафар статистика мутахассиси ўқитилади
10:12 / 10.03.2026
Тошкентда Наврўз муносабати билан халқ сайиллари ташкил этилади
10:48 / 12.02.2026