Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда бир гуруҳ фирибгарларга ҳукм ўқилди
2018 йилнинг август ойида жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман судида очиқ суд мажлиси бўлиб ўтди.
Судланувчилар Б.Миробидов ва Ж.Миробидовларга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди.
Аниқланишича, Б.Миробидов ва Ж.Миробидов ўзаро олдиндан жиноий тил бириктириб, ўзгалар мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида жиноятга қўл уришади. Жумладан, улар 2017 йилнинг 5 ноябрь куни М.Эргашовнинг ишончига кириб, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Темур Малик ва Мингбулоқ кўчалари кесишмасида, Б.Миробидовнинг номига расмийлаштирилган, “AGROBANK” томонидан берилган ва ҳисобида 40.020.001,26 сўм миқдоридаги пуллари бўлган пластик карточкани бериб, эвазига алдаш йўли билан М.Эргашовдан 4.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни қўлга киритишади. Шундан сўнг, шу куннинг ўзида Б.Миробидов пластик карточка ҳисобидаги пул маблағларини укаси Миробидов Шаҳбоз Миршоҳид ўғлининг пластик карточкасига ўтказиб, фирибгарлик йўли билан қўлга киритилган 4.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни Ж.Миробидов билан биргаликда ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборишган.
Суд Ж.Миробидов ва Б.Миробидовларни Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 168-моддаси 2-қисми “а,б” бандларида кўрсатилган (фирибгарлик, анча миқдорда, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб) жиноятни содир этганликда айбдор деб топди ва шу моддага асосан уларга ҳар ойлик иш ҳақининг 20 (йигирма) фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 3 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.
Ҳукмдан норози тарафлар шикоят ёки протест билдиришга ҳақлилиги тушунтирилди.
Мавзуга оид
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026
Тошкентда янги типдаги мактаблар қурилади: спортзал ва ошхона ертўлада бўлади
17:37 / 04.07.2026
Сергелида канализация иншооти атрофидаги сассиқ ҳид бартараф этилади
17:03 / 04.07.2026