Жаҳон | 12:14 / 29.08.2018
4006
1 дақиқада ўқилади

Трамп Мексика билан янги келишув мақсадини маълум қилди

Фото: Jonathan Ernst/Reuters

Америка Қўшма Штатлари президенти Дональд Трампнинг твиттердаги саҳифасида маълум қилишича, Мексика билан янги савдо битими савдо тўсиқларни йўқ қилиш ва иш ўринларини яратишга қаратилган.

«Мексика билан тузилган янги савдо битимимиз фермерларга, ривожланишимизга, савдо тўсиқларни йўққа чиқаришга, иш жойларига ва компаниялар мамлакатимизга пул киритишда давом этишига қаратилган. Бу катта муваффақият бўлади!» - деб ёзган Трамп.

Аввалроқ, АҚШ ва Мексика савдо ҳақидаги келишувга эришгани маълум бўлганди. Трампнинг айтишича, янги битим тузилгандан кейин АҚШ, Канада ва Мексика ўртасида амал қилган Шимолий Америка эркин савдо ҳудуди (НАФТА) ҳақидаги келишув номи ўзгартирилади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Канада бош вазири Жастин Трюдо АҚШ президенти Дональд Трамп билан «конструктив музокаралар» ўтказгани хабар берилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид