«Ўз касбининг моҳир устаси» кўрик-танловининг республика босқичи ўтказилди
2018 йилнинг 27 август куни «Ўзбекенерго»АЖда «Ўз касбининг моҳир устаси» кўрик-танловининг республика босқичи бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган кўрик танловдан кўзланган мақсад «Ўзбекенерго» АЖ тизимидаги корхона ва ташкилотларда фаолият кўрсатаётган ишчи-ходимларга меҳнатсеварлик ва ўз ишини астойдил ва жонкуярлик билан бажариш туйғуларини сингдириш, ишчи-ходимларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ҳамда улар орасида устоз-шогирд ва дўстлик муносабатларини мустаҳкамлашдир.
Кўрик танловда «Ўзбекенерго» АЖ республика тизими корхоналари ходимлари иштирок этишди. Танловда умумий 10 та номинация: «Энг моҳир меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги бўйича муҳандиси», «Энг моҳир тезкор-диспетчерлик муҳандиси», «Энг моҳир абонентларга хизмат кўрсатиш бўлимининг оператори», «Энг моҳир тўла таъмир гуруҳи ишчиси», «Энг моҳир электр тармоқларига хизмат кўрсатиш секторининг электр монтёри», «Энг моҳир оператив бошқарув бўлимининг навбатчи-электр монтёри», «Энг моҳир касаба уюшмаси ходими», «Энг моҳир иш юритувчи», «Энг моҳир электр-газ пайвандчи», «Энг моҳир кабель линияларини таъмирловчи ишчи гуруҳи» йўналишлари бўйича ғолиблар аниқланди.
Ғолибларга эсдалик совғалари топширилди.
Мавзуга оид
12:01 / 10.06.2020
Янги кўрик-танлов ташкил этилади, у телелойиҳа шаклида ўтказилади - Президент қарори лойиҳаси
09:22 / 01.02.2020
«Йилнинг энг яхши адлия ходими» ва «Йилнинг энг яхши адлия бўлими» республика кўрик-танлови ғолиблари аниқланди
18:49 / 14.05.2019
Бухоро вилоятида республика йўл-патрул хизмати инспекторлари ўртасида кўрик-танлов бошланди
13:02 / 09.05.2019