Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги кўрик-танлов ташкил этилади, у телелойиҳа шаклида ўтказилади - Президент қарори лойиҳаси
“Улуғимсан – Ватаним” республика янги қўшиқлар кўрик-танловини ташкил этиш мўлжалланмоқда.
Президентнинг ““Улуғимсан – Ватаним!” республика янги қўшиқлар кўрик-танловини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Маданият ва санъат соҳаси вакилларининг “Ягонасан, муқаддас Ватан!” республика кўрик-танлови негизида “Улуғимсан – Ватаним!” республика янги қўшиқлар кўрик-танловини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилади.
“Улуғимсан – Ватаним!” республика янги қўшиқлар кўрик-танловини ўтказиш бўйича Ташкилий қўмита таркиби, Ижодий-ишчи гуруҳи таркиби, танлов Низоми тасдиқланади.
Қуйидагилар Ташкилий қўмитанинг асосий вазифалари этиб белгиланади:
танловни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ барча ташкилий ва ижодий ишларни мувофиқлаштириш;
танловни замонавий технологиялардан кенг фойдаланган ҳолда телелойиҳа шаклида юқори бадиий савияда ўтказиш учун барча чора-тадбирларни амалга ошириш;
тажрибали режиссёрлар, таниқли санъаткорлар, композиторлар, бастакорлар, шоирлар ва бошқа малакали мутахассисларни жалб этиш;
санъат оламига кириб келаётган истеъдодли ёшлар томонидан ижро этилган миллий ғурур ва садоқат туйғуларини камол топтириш, осойишталик, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни тарғиб этувчи янги қўшиқлари билан иштирок этишига алоҳида эътибор қаратиш.
Белгилаб қўйилишича, танловнинг саралаш ҳамда якуний босқичини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ барча харажатлар, танлов бўлиб ўтадиган жойни махсус лойиҳа асосида бадиий безаш ишларини амалга ошириш ҳамда танлов ғолибларини пул мукофотлари билан тақдирлаш, ҳайъат ва саралаш комиссияси аъзоларининг хизмат ҳақлари Маданият вазирлигининг маданий тадбирларни ўтказиш учун ҳар йили назарда тутиладиган бюджет маблағлари доирасида амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига:
танловнинг веб-сайтини яратиш ва танлов иштирокчиларининг барча ҳужжатларни сайт орқали расмийлаштириш;
мазкур танлов логотипи ҳамда совриндорларга топшириладиган диплом, сертификат ва статуэтка намуналарини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
танловни юқори бадиий савияда ўтказиш, тантанали очилиш ва ғолибларни тақдирлаш маросимларини ташкил этиш вазифалари юклатилади.
Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда бошқа оммавий ахборот воситалари билан биргаликда мазкур қарорнинг мазмуни ва аҳамиятини кенг ёритиш ҳамда танловни замонавий ёндашув асосида телелойиҳа шаклида ўтказилишини ташкил этади.
Мавзуга оид
09:22 / 01.02.2020
«Йилнинг энг яхши адлия ходими» ва «Йилнинг энг яхши адлия бўлими» республика кўрик-танлови ғолиблари аниқланди
20:32 / 20.08.2019
Назарбоев қўшиқ куйлаб, унга клип олдирди
18:49 / 14.05.2019
Бухоро вилоятида республика йўл-патрул хизмати инспекторлари ўртасида кўрик-танлов бошланди
12:45 / 25.03.2019