Ўзбекистон | 18:49 / 14.05.2019
6020
2 дақиқада ўқилади

Бухоро вилоятида республика йўл-патрул хизмати инспекторлари ўртасида кўрик-танлов бошланди

Фото: ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати

Бухоро вилоятида йўл-патрул хизмати инспекторлари ўртасида кўрик-танлов бошланди. Кўрик-танловга Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ ва вилоятлар ИИБ ЙҲХБларининг ходимлари жалб этилган. 

Фото: ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати
Фото: ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати

Иштирокчилар икки гуруҳга бўлинган ҳолда мусобақа  дастурига киритилган шартларни бажаришни бошлашди. Йўл ҳаракати қоидаларидан имтиҳон, меъёрий ҳужжатлар бўйича тест синови, ўқ отиш, қўл жанги, спорт тўсинида тортилиш, 100 ва 3000 метрга югуриш, тартибга солувчининг ишораларини изоҳи билан амалий кўрсатиш ва якка тартибдаги суҳбат каби турлар ҳар бир ходимнинг касбий ва жанговар ҳолати қандай эканлигини кўрсатади. 

Фото: ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати
Фото: ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати
Фото: ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати

Ғолиблар тўғрисида гапиришга ҳали эрта. Олдинда  жиддий беллашувлар, синовлар турибди. Мусобақа якунида иштирокчиларни Бухоро вилоятининг диққатга сазовор жойлари, тарихий қадамжоларига саёҳатга олиб бориш режалаштирилган.

Акмал ЮНУСОВ,
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ
матбуот хизмати бошлиғи.

Мавзуга оид