Жаҳон | 19:41 / 30.08.2018
12859
1 дақиқада ўқилади

АҚШ савдо урушидаги илк ён беришни амалга оширди

Фото: Reuters

АҚШ Жанубий Корея, Бразилия ва Аргентинадан импорт қилинадиган пўлат ва алюминийга нисбатан енгиллик жорий этди. Президент Дональд Трамп бу борада тегишли ҳужжатни имзолади, деб хабар бермоқда Bloomberg.

Бу уч мамлакатга пўлат, Аргентинага эса қўшимча равишда алюминий олиб киришда енгиллик берилди. Энди бу давлатлар «америкалик ишлаб чиқарувчилар сифат ва миқдор бўйича таъминлай олмаса» ўз маҳсулотларини АҚШга олиб киришлари мумкин.

АҚШга пўлат ва алюминий олиб киришга нисбатан 25 фоизлик бож 1 июндан кучга кирганди. Бунга жавобан Еврокомиссия Америкадан келтириладиган қатор маҳсулотларга нисбатан 25 фоизлик бож жорий этди.  

Июль охирида АҚШ ва Евроиттифоқ пўлат ва алюминийга нисбатан икки томонлама божларни муҳокама қилиш учун ишчи гуруҳи тузгани маълум бўлди. Бундан мақсад – чекловлар бутунлай олиб ташланишига эришиш.

Мавзуга оид