Жаҳон | 20:45 / 30.08.2018
3369
2 дақиқада ўқилади

Хитойда интернетдаги миш-мишларга қарши хизмат ишга тушди

Фото: Reuters

Хитойда «онлайн-миш-мишлар»га қарши фаолият олиб борувчи Piyao («миш-мишларни рад қилиш» маъносини билдиради) платформаси ишга тушди, деб хабар берди Reuters.

Унда ёлғон янгилик ва хабарларни ажрата оладиган сунъий онгдан фойдаланилади. Piyao сайт ва мобил кўринишида бўлиб, унинг ижтимоий тармоқ ва мессенжерларда ҳам аккаунтлари мавжуд.

Бундан ташқари, Piyao маҳаллий газета ва давлат ОАВдан олинган «ҳаққоний янгиликлар»ни тарқатиш билан ҳам шуғулланади.

«Миш-мишлар шахс ҳуқуқларини бузади, миш-мишлар жамиятда ваҳима келтириб чиқаради, миш-мишлар фонд бозорларини ларзага солади, миш-мишлар бизнес юритишга таъсир кўрсатади», - дейилади Piyao ишга тушишига бағишланган видеода.

Платформа кибермакон масалалари бўйича марказий комиссия ва «Синьхуа» агентлиги билан ҳамкорликда ишга туширилган бўлиб, ўзига ўхшаган 40га яқин платформани бирлаштирган.

Хитойда интернетда миш-мишдан иборат пост жойлаштирган муаллиф агар бу пост 5 минг мартадан ортиқ кўрилса ёки 500дан ортиқ репост қилинса қамоққа олиниши мумкин.

Мавзуга оид