Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ички ишлар бошқармасига ишга киритиб қўйишга ваъда бериб, пул олган фирибгар ушланди
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси тақдим этган маълумотга кўра, шу йилнинг 29 август куни Фарғона вилояти ИИБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлимига фуқаро С.Г. ариза билан мурожаат қилган.
У “Бахтиёр” исмли шахс 3000 АҚШ доллари эвазига Тошкент шаҳрида раҳбарлик лавозимларида ишловчи танишлари орқали уни Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармасига ишга олиб кириб қўйишга ваъда бериб, аввалдан 500 АҚШ доллари беришини талаб қилаётганлигини маълум қилган.
Мазкур аризага асосан, шу куни Фарғона вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ҳамда Ўз хавфсизлиги бўлими ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро О.Б. Марғилон шаҳридаги “Парҳез” ошхонасида фуқаро С.Г.дан талаб қилинган 500 АҚШ доллари ҳисобидан 300 АҚШ доллари ва 1 млн. 600 минг сўм пулларни олган вақтида ушланди.
Ушбу ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ИИБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими томонидан тезкор текширув ишлари олиб борилмоқда.