Спорт | 15:05 / 30.08.2018
7017
1 дақиқада ўқилади

Осиё ўйинлари. Кумуш Йўлдошева финалга чиқди

Индонезияда Осиё ўйинларининг ўзбеки миллий кураши бўйича охирги кун баҳслари давом этмоқда.

Ўзбекистон кураш жамоасининг -78 кг вазн тоифасидаги вакили Кумуш Йўлдошева ярим финалдаги рақибини ҳам мағлубиятга учратди.

У Хитой Тайпей вакили Янг Хсиенцзуга қарши гиламга чиқиб, қийин кечган баҳсда ғалаба қозонди ва финалга йўл олди.

Энди у финалда мўғулистонлик Отгон Мункцецег билан олтин медал учун беллашади.

Кумуш Йўлдошева нимчорак финалда индонезиялик Маулида Сзалсани, чорак финалда қозоғистонлик Калжан Тайжановани енгди ва ярим финалга чиққанди.

Мавзуга оид