Спорт | 16:08 / 30.08.2018
18141
1 дақиқада ўқилади

Осиё ўйинлари. Кумуш олтин олди

Осиё ўйинларида курашчилар яна бир олтин медални Ўзбекистон делегацияси ҳисобига қўшиб қўйишди.

-78 кг вазн тоифасидаги Кумуш Йўлдошева финалда мўғулистонлик Отгон Мункцецег билан беллашди ва ғалаба қозониб, Осиё ўйинлари чемпионига айланди.

Кумуш Йўлдошева нимчорак финалда индонезиялик Маулида Сзалсани, чорак финалда қозоғистонлик Калжан Тайжановани, ярим финалда эса Хитой Тайпей вакили Янг Хсиенцзуни мағлубиятга учратганди.

Унинг олтин медали Ўзбекистон делегациясининг 14-олтин медалига айланди ва айни вақтда ўзбекистонликлар умумий рейтингда 50та медал (14-18-18) билан яна 6-ўринга қайтди.

Мавзуга оид