Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистонда мустақиллик куни байрами нишонланиши муносабати билан хавфсизлик чоралари кучайтирилди
Фото: News.tj
Тожикистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва куч ишлатиш тизимлари ходимлари қисман кучайтирилган хизмат ҳолатига ўтди. Бу 9 сентябрь куни Тожикистон давлат мустақиллигининг 27 йиллиги нишонланиши билан боғлиқ, деб хабар берди «Азия-Плюс».
Мамлакат куч ишлатиш тузилмалари 1 сентябрдан «казарма ҳолати»га ўтади.
Мамлакатнинг барча шаҳар ва туманларида, республиканинг ташқи чегараларида хавфсизлик чоралари кучайтирилади, милиция патрулларига махсус бўлинмалар жангчилари ҳамроҳлик қилади.
Мустақиллик байрами тантаналаридан сўнг куч тузилмаларининг алоҳида бўлинмалари Эмомали Раҳмон ишчи ташриф билан борадиган Тоғли Бадахшон мухтор вилоятига ташланади.
Улар давлат раҳбарининг ташрифи давомида вилоят ҳудудида маҳаллий куч ишлатиш тузилмалари билан биргаликда хавфсизликни таъминлашади.
Мавзуга оид
09:46 / 21.02.2026
2026 йилда айрим байрамлар дам олиш кунларига тўғри келади: ходимлар неча кун дам олади?
16:37 / 11.02.2026
АЭС майдончаси учун хавфсизлик талаблари лойиҳаси ишлаб чиқилди
08:53 / 04.02.2026
Санкт-Петербургдаги байрамга иқтидорли ўқувчилар қолиб, амалдорларнинг фарзандлари борди
14:49 / 27.01.2026