Ўзбекистон ва Қозоғистон ТИВ ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди
2018 йилнинг 29 август куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди. Қозоғистон делегациясига вазир ўринбосари Галимжан Қўйшибаев бошчилик қилди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.
Суҳбат давомида икки томонлама муносабатлар, хусусан сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ҳамкорлик каби долзарб йўналишлардаги алоқалар ҳолати ва ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинган.
Делегациялар кўп томонлама ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик масалаларини ҳам кўриб чиқдилар ва халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашдилар.
Маслаҳатлашувлар давомида савдо-иқтисодий алоқаларни чуқурлаштириш, минтақалараро ҳамкорлик ва саноат кооперациясини ривожлантиришга томонлар содиқлиги, шунингдек, транспорт-коммуникацияси соҳасидаги яқин ҳамкорликни кучайтириш зарурлиги таъкидланди.
Мавзуга оид
15:04 / 10.11.2024
Қозоғистонда бўлиб турган ўзбекистонликлар огоҳликка чақирилди
17:12 / 09.11.2024
Қозоғистонда қаттиқ қўнишни амалга оширган ҳарбий вертолёт ёниб кетди
13:07 / 09.11.2024
Қозоғистон Британия санкцияларига дучор бўлган компаниялари ҳақида изоҳ берди
20:38 / 06.11.2024