Иқтисодиёт | 11:48 / 30.08.2018
5225
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистондаги қувватларнинг ишга туширилиши «Лукойл»га капитал харажатларни камайтириш имконини берди 

Фото: Владислав Шатило / РБК

«ЛУКОЙЛ» гуруҳи томонидан газ қазиб олиш 2018 йилнинг биринчи ярмида 16,1 миллиард куб.м.ни ташкил этди. бу 2017 йилнинг биринчи ярмига нисбатан 20,2%га кўпдир. Бу ҳақда компаниянинг 29 август куни эълон қилинган ҳисоботида айтилади.

Иккинчи чоракда газ қазиб олиш ҳажми 8,1 миллиард куб.м.ни ташкил этди, бу ўртача суткалик нисбатда 2018 йилнинг биринчи чораги даражасига тўғри келади.

«Газ қазиб олишнинг ўсиши асосий омилига Ўзбекистондаги лойиҳаларни муваффақиятли ривожлантириш айланди», - дея таъкидлайди компания.

Газ қазиб олишга тайёргарлик учун янги қувватларнинг ишга туширилиши натижасида, Қандим ва Ҳисор лойиҳалари бўйича қазиб олиш ҳажми 2018 йилнинг биринчи ярмида 6,1 млрд куб.м.га етди, бу 2017 йилнинг биринчи ярмидан икки баробарга кўпдир.

Компаниянинг капитал харажатлари йилнинг биринчи ярмида 226,8 млрд рублни ташкил этди, бу 2017 йилнинг биринчи ярмига нисбатан 11,0%га паст.

«Камайиш асосан асосий ишлаб чиқариш қувватлари ишга туширилиши муносабати билан Ўзбекистондаги газ лойиҳаларига инвестицияларнинг қисқариши билан боғлиқ», - дея қайд этади компания.

2018 йилнинг иккинчи чорагида капитал харажатлар 105,7 млрд рублни ташкил этиб, аввалги чоракка нисбатан 12,6% камайди. Бу етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўловлар жадвали билан боғлиқ.

2018 йилнинг биринчи ярмида EBITDA кўрсаткичи 514,7 млрд рублгача кўтарилди, бу 2017 йилнинг биринчи ярмига нисбатан 33,1 фоизга кўпдир.

2018 йилнинг 2-чорагида ушбу кўрсаткич 295,2 млрд рублни ташкил этиб, 2018 йилнинг биринчи чорагига нисбатан 34,5% кўп бўлд.

«Ҳар икки даврда ҳам EBITDA динамикасига ижобий таъсир Ўзбекистонда газ, нефть қазиб олиш тузилмасидаги юқори-маржинал ҳажмлар улуши ошиши туфайли юзага келди», - дея таъкидлайди компания.

Мавзуга оид