Узлуксиз газ таъминоти муаммоси ечими - «ТЕПЛОГАЗСТРОЙ-ЎЗБЕКИСТОН» лойиҳасида
Андижондаги «Ҳамкор бизнес маркази» биноси анжуманлар залида «ТЕПЛОГАЗСТРОЙ- ЎЗБЕКИСТОН» жамияти томонидан - автоном газ билан таъминлаш тизими лойиҳасининг тақдимот маросими бўлиб ўтди.
Бу Ўзбекистонда узоқ кутилган лойиҳа – маълум бир ҳудуд, ишлаб чиқариш корхоналари, ижтимоий соҳа объектлари (мактаб, касалхона, болалар боғчаси ва ҳ.к), хусусий яшаш учун қурилган уйларни автоном равишда газ билан узуликсиз таъминлашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.
Унда Андижон ва Фарғона водийсининг бошқа вилоятларидан келган ҳокимликлар вакиллари, ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи тадбиркорлар, ижтимоий соҳа мутасаддилари, алоқадор ташкилот кишилари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.
Маълумки, қувур орқали етказиб бериладиган табиий газ таъминоти билан боғлиқ муаммолар ишлаб чиқарувчи корхоналар, ижтимоий соҳа муассасалари ва хонадон эгаларига жуда кўп ноқулайликлар туғдирмоқда. «ТЕПЛОГАЗСТРОЙ- ЎЗБЕКИСТОН» айнан мана шу ҳолатда ёрдамга келади. FAS компанияси ва Ўзбекистондаги мазкур энергетика ресурслари етказиб берувчи ҳамкор тизими барча саволларга самарали ечим топиш йўлидир. Энди истеъмолчи - сифатли, ишончли ва арзон нархдаги иссиқлик ресурсига эга бўлади.
Лойиҳа эгалари барча турдаги субъектларга пропан-бутанга мослашган ускуналар тизимини ўрнатиш ва энергия ресурсини етказиб беришни таклиф қилмоқда.
Анжуман давомида Андижон вилояти ҳокимининг инвеcтиция соҳаси бўйича ўринбосари Саломбек Ҳабибуллаев, «ТЕПЛОГАЗСТРОЙ- ЎЗБЕКИСТОН» корхонаси бош директори Зафархўжа Раҳимов, лойиҳанинг чет эллик ҳамкори Александр Шнайдер ҳамда соҳа вакиллари йиғилганларга лойиҳанинг бугунги кунда нақадар долзарб эканлиги ҳақида тушунча бериб ўтишди.
Бугунги куннинг энг долзарб муаммоларидан бири бўлган саноат объектлари, ижтимоий соҳа ва аҳолини пропан-бутан билан таъминлаш ишлари қандай ташкил этилиши, жумладан ускуналарни ўрнатиш жараёнлари, унинг ишлаш принциплари ва афзалликлари видеолавҳалар орқали кўрсатиб берилди.
Йиғилганларга мазкур лойиҳа битта ижтимоий объект МТМ мисолида – уни кўмир билан иситилганда қанча маблағ сарфланиши ва пропан-бутан билан таъминланганида қанча фойда келтириши таҳлил қилиб берилди.
Бундан ташқари, тизимнинг яна бир қулайлиги, яъни муассаса иситиш тизими билан биргаликда авария ҳолатларида захира электр ишлаб чиқаришга ҳам эга бўлиши анжуман иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди. Йиғилганлар ўзларини қизиқтирган турли саволларга батафсил жавобларни олишди.
Айни пайтда «ТЕПЛОГАЗСТРОЙ-ЎЗБЕКИСТОН» Андижон вилоятидаги турли объектларда ўз лойиҳасини татбиқ қилишни бошлади. Тез орада ишончли, сифатли ва арзон газ билан таъминлаш лойиҳаси жуда кўп ҳудудларни иситиш энергия ресурси билан таъминлашига ишонамиз.
Элмурод Эрматов, Андижон
KUN.UZ мухбири
Мавзуга оид
11:09 / 08.11.2024
Андижонда коттежлар қуриш учун ер ҳужжатини расмийлаштириб бериш эвазига 230 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
14:41 / 06.11.2024
5 сотих ерни фуқарога расмийлаштириб бермоқчи бўлган экология бўлими бош инспектори 20 минг доллар билан ушланди
16:17 / 02.11.2024
Андижонда ишчидан алиментдан қарзини ушлаб қолмаган фермер жаримага тортилди
11:52 / 02.11.2024